Тошкентдаги Турин политехника университети қабул қиладиган талабалар сонини 350тага қадар оширди
Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Тошкентдаги Турин политехника университети қабул қиладиган талабалари сонини 350тага қадар оширди. Бу ўтган йилдагидан 100 ортиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Университет сайтидаги маълумотга кўра, “Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “2016/2017 ўқув йилида Тошкентдаги Турин политехника университетига қабул тўғрисида”ги қарори билан ОТМ бакалавриатига қабул квотаси 350 киши қилиб белгиланган. Магистратурага эса 25 талаба қабул қилинади”.
Маълумотда таъкидланишича, тўлов-шартнома асосида “Машинасозлик технологияси” мутахассислигига 200 талаба, “Ахборот технологиялари ва саноатда АБТ” йўналишига 100 талаба, “Энергетика” ҳамда “Саноат-фуқаролик қурилиши ва архитектура” мутахассислигига 25тадан талабадан қабул қилиниши режалаштирилган.
Тушунтириш берилишича, “Қабул квотасининг оширилиши иқтисодиётнинг реал секторида машинасозлик, энергетика, саноат ва фуқаролик қурилиши, ахборот технологиялари соҳаларида олий маълумотли мутахассисларга бўлган талабнинг ортиши билан боғлиқ”.