Тошкентдаги Турин политехника университети хужжатлар қабул қилиш муддатини узайтирди
Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Тошкентдаги Турин политехника университети хужжатлар қабул қилиш муддатини узайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) университет сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
“Абитуриентларга Турин политехника университетига хужжат топширишлари учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида ҳужжатларни топшириш ва онлайн рўйхатдан ўтиш муддати 2016 йилнинг 8 июли 18.00га қадар узайтирилди”, - дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, янги ўқув йилида Тошкентдаги Турин политехника университети 350 нафар бакалаврни қабул қилади. Бу ўтган йилга исбатан 100 нафар кўп дегани.


