Тошкентдаги Турин политехника университетидаги имтиҳонлар онлайн-тарзида ўтказилади

Дата: 14:36, 13-04-2015.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Тошкентдаги Турин политехника университети абитуриентлари кириш имтиҳонларини онлайн-тарзида топширишлари мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунинг учун талабгорлар университет сайтида онлайн-рўйхатдан ўтишлари зарур. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари абитуриентлари кириш тестларини 2015 йил майда, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти абитуриентлари эса имтиҳонларни Нукусда июн ойида топширадилар. Тестлар Турин политехника университети томонидан онлайн-тарзида олинади”, - деб таъкидлашди университет матбуот хизматида.

Маълумот ўрнида, Тошкентдаги Турин политехника университети Ўзбекистон президентининг 2009 йил 27 апрелдаги қарорига мувофиқ очилган. Университет “Машинасозлик технологияси”, “Энергетика”, “Саноат-фуқаролик қурилиши ва архитектура”, “Саноатда ахборот технологиялари ва АБТ (автоматлашган бошқарув тизимлари – ЎзТАГ) факультетларида мутахассислар тайёрлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: