Тошкентдаги Вестминстер университетига янги ректор тайинланди

Дата: 10:43, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ - Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг янги ректори этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги лавозимда Комилжон Каримов Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси ректори қилиб тайинланган Абдумалик Жумановнинг ўрнига келди.

Маълумот ўрнида, бундан илгари Комилжон Каримов Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви қурилиши академиясида ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: