Тошкентдаги видеоқайд этиш камералари хавфсизлик камарисиз машина ҳайдаш ва телефонда гаплашишни қайд эта бошлайди

Дата: 01:16, 04-04-2017.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Тошкентдаги видеоқайд этиш камералари хавфсизлик машина камарисиз ҳайдаш ва телефонда гаплашишни қайд эта бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ИИВ сайтига асосланган ҳолда.

“Яқин орада тизимда қўшимча вазифалар пайдо бўлади. Хусусан, камералари хавфсизлик камарисиз автомобиль ҳайдаш ва ҳайдаш пайтида телефонда гаплашишни қайд эта бошлайди. Хозирча ушбу қоидабузилишлар навбатчи инспекторлар томонидан қайд этилмоқда”, - деб таъкидлади Тошкент ШИИБ ЙҲХБнинг жамоатчилик билан алоқалар инспектори майор Алишер Абдуқодиров.

Хабарга кўра, ҳозирча камералар светофорнинг қизил чироғига ўтиб кетиш ва тезликни ошириш кабиларни қайд қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: