Тошкентдаги яна бир ФҲДЁ янги бинога кўчди

Дата: 17:54, 18-05-2016.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Тошкентнинг Учтепа туманида ФҲДЁ бўлимининг янги биноси ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан хабар беришларича, иншоот қурилишига 907 млн сўмдан ортиқ давлат маблағлари сарфланди. Барча замонавий технологиялар, тегишли анжомлар билан жиҳозланган бино зарур техника ва мебель билан жиҳозланган.

Ёшларни оилага тайёрлаш, никоҳланувчиларга соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ФҲДЁ биносида алоҳида маслаҳат хоналари ташкил этилган.

Шунингдек, янги бинода фуқароларни қабул қилиш ва уларга юридик хизматлар кўрсатиш, ҳужжатлар архивини тегишли тартибда юритиш учун хоналар мавжуд. Маълумки, ФХДЁ бўлимида қайд этиладиган хужжатлар 75 йил сақланади.

Бундан ташқари, ёш мутахассислар учун “Ёш оила қурувчилар мактаби”, “Оила Дорилфунуни” машғулотларини тизимли асосда интерактив шаклда ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: