Тошкентдаги яна икки автобус йўналишларида бепул Wi-Fi йўлга қўйилади

Дата: 21:58, 05-02-2016.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Тез орада Тошкентдаги яна икки автобус йўналишлари: 51- ва 28-йўналишлара бепул Wi-Fi йўлга қўйилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошшахартрансхизмат” компаниясидан маълум қилишларича, интернет-хизмат йўлга қўйилган ҳар бир автобус эшикларига махсус эълон ёпиштирилади, унда автобусда Wi-Fi борлиги ҳақида ахборот берилади. Фойдаланувчилар ўз мобиль қурилмаларида мавжуд тармоқ номини кўришлари ва унга мутлақо бепул уланишлари мумкин бўлади.

Компания жамоат транспортларида 4G LTE технологиялари асосида янги интернет-хизматларни ҳам тақдим этишни режалаштирган.

Йил давомида компания маршрут автобусларининг кўпчилигини Wi-Fi билан жиҳозлашни ҳам режага киритган.

Бундан олдинроқ ЎзТАГ Wi-Fi алоқаси пойтахтдаги 14- автобус йўналишида пайдо бўлгани ҳақида маъолум қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: