Тошкентдаги янги эстакада муддатидан олдин очилади

Дата: 13:16, 23-04-2015.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Тошкентдаги Шайхантоҳур туманида бошланиб (Гулзор майдони) Юнусобод туманида якунланадиган янги эстакада муддатидан олдин очилади, дея хабар беради 12news.uz.

Пудратчиларнинг сўзларига кўра, ушбу участкадаги ҳаракат режалаштирилганидан анча олдин қайта йўлга қўйилади.

Янги эстакаданинг очилиши Ўзбекистонда 9 майда нишонланадиган Хотира ва қадрлаш кунига мўлжалланмоқда.

Лойиҳанинг ўзига хослиги унда пойтахтдаги биринчи ер усти пиёдалар ўтиш йўлакларининг мавжудлигидир.

Эслатиб ўтамизки, объект қурилиши ўтган йилнинг сентябрида бошланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: