Тошкентдаги янги парк матбуот учун квест ўтказади

Дата: 17:37, 12-06-2017.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – 16 июнда Тошкентдаги янги парклардан бири бўлган “Анхор-Локомотив” матбуот учун квест ўтказади. Бундан кўзланган мақсад – боғнинг илк ёзги мавсумини тақдим этишдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Боғ маъмурияти маълумотига кўра, “Анхор-Локомотивда бир кун” квестида янги IT- технологиялар ёрдамида бу ерда ташкил этилган турли туман дам олиш имкониятлари тақдим этилади.

Бу ерда ёзги таътил кунларида болалар ва ўсмирлар учун ривожлантирувчи турфа дастурлар ишлаб чиқилган.

Бу ерда ҳар куни болалар ва пойтахт жамоалари, эстрада артистлари иштирокида  оммавий-маданий тадбирлар, маҳорат дарслари, ривожлантирувчи ўйинлар, акциялар, рақс мусобақалари ўтказилади. Аниматорлар энг кичикларга хизмат қилишади.

Болалар уйлари ва махсус интернатлар тарбияланувчилари, кам таъминланган оилаларнинг болалари бу ерга доимий ташриф буюриб турадилар. Улар учун махсус тадбирлар уюштирилади.

ОАВ вакилларига парк фаолиятининг айнан ушбу жиҳатлари очиб берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: