Тошкентдаги Қўйлиқ улгуржи бозори янги бинолар мажмуига эга бўлади

Дата: 16:47, 17-02-2016.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – 2016 йил охирига қадар Тошкентдаги Қўйлиқ улгуржи бозорини қурилиши бошланган янги бинолар мажмуига кўчириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида бугун пойтахт ҳокимиятида бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Тошбозорсавдо” уюшмаси раҳбари Соҳибжон Нематуллаев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ушбу масала юзасидан Тошкент ҳокимининг қарори мавжуд бўлиб, янги савдо мажмуи лойиҳаси тайёр. Шунингдек, мажмуада пойтахтга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб келувчи улгуржи савдогарлар учун меҳмонхона борлиги ҳам айтиб ўтилди.

Агар эски улгуржи бозор очиқ майдончада жойлашган бўлса, янгиси эса ёпиқ биноларда жойлашади. Бу ерда улгуржи савдогарлар ўз маҳсулотларини сақлайдилар. Янги мажмуа гипермаркетга ўхшаш бўлади.

Эслатиб ўтамизки, Уюшма 21 бозор ва 60 ортиқ кичик бозорларни (филиалларни) ўзида бирлаштирган. Уларнинг умумий майдони 140 гектардан кўп.

Янгилик билан ўртоқлашиш: