Тошкентдаги “Жўрабек Жомий” масжидида ёнғин келиб чиқди
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – 26 апрел тунги соат 02.00да Тошкентдаги Рисовий бозори ёнида, “Фарғона йўли” кўчасидаги “Жўрабек Жомий” масжидида ёнғин келиб чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ёнғин кучли шамол туфайли синиб тушган дарахт шохлари узиб юборган электр симларининг қисқа туташишуви натижасида келиб чиққан. Кўрилган чоралар ёрдамида ёнғин тунги соат 03.23да ўчирилди. Ёнғиндан ҳеч ким жабрланмади. Тергов олиб борилмоқда, кўрилган зарар баҳоланмоқда”, – дейилади ИИВ хабарида.


