Тошкентдан 170 км жанубий-шарқда қуввати 4,9 баллик зилзила содир бўлди
Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Тошкентдан 170 км жанубий-шарқда қуввати 4,9 баллик зилзила содир бўлди, деб хабар беради жума куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
“Тошкент” сейсмостанцияси маълумотларига кўра, залзила 3 феврал соат 09.36да Фарғона вилояти ва Тожикистон чегарасида содир бўлган.
Ер ости силкинишларининг кучи Тошкент ва Олмалиқда (Тошкент вилояти) 2-3 баллни ташкил қилган.
Олдин хабар берилгани каби, кеча, 2 феврал, тошкент вақти билан соат 23.35да Жиззах вилояти ҳудудида қуввати 4,2 баллик зилзила бўлиб ўтган эди. Зилзила маркази Тошкентдан 204 км олисда жойлашган бўлган.
Ер ости силкинишларининг кучи Жиззах ва Самарқандда 2 баллни ташкил қилган.