Тошкентдан Андижонга таксида бориш мумкин бўлади
Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Автомобил ва дарё транспорти агентлиги Ажндижон вилояти ҳокимияти билан ҳамкорликда “Андижон-Тошкент” маршрути бўйича автомобиль таксисини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дея хабар беради Анонс.уз.
“Андижон-Тошкент” маршрути бўйича автомобиль таксилари қатновини йўлга қўйиш мақсадларида март ойининг бошида “Андижон автовокзали”, “Узумзор” ва “Гавс” автостанциялари кўздан кечирилди, шунингдек, ушбу йўналишда ҳаракатланаётган автомобиллар сони ҳисоблаб чиқилди.
Олинган маълумотлар ишлаб чиқилгандан кейин маршрут таксини ташкил қилиш таклиф этилди.
Бунинг учун ваколатли вазирлик ва муассасалар ёрдамида ушбу йўналишда маршрут таксини ташкил қилиш учун зарур барча хужжатлар ишлаб чиқилади. Айни пайтда бўлажак “Андижон-Тошкент” маршрути таксилари арзон нархларда қатнаши билан бирга, барча автомобиллар кунига техник кўрикдан ўтказилади, ҳайдовчилар эса йўлга тиббий текширувдан кейин чиқадилар.