Тошкентдан Қарши ва Самарқандгача юрувчи юқори тезликдаги поездларнинг чипталари 15% қимматлашади

Дата: 12:22, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентдан Қарши ва Самарқандгача юрувчи юқори тезликдаги поездларнинг чипталари 15% қимматлашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзжелдорпасс” ширкатига асосланган ҳолда.

“Сотув куни 2016 йил 5 сентябрдан ва поезд жўнаш куни 2016 йил 20 сентябрдан №760/759 Тошкент-Қарши-Тошкент ва №762/761 Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги йўловчи поездларининг чипта нархлари 15%га оширилади”, - дейилади компания сайтидаги хабарда.

Ҳозирги пайтда Тошкентдан Самарқандгача бўлган юқори тезликдаги поезд чипталарнинг нархи 46 минг сўмдан, Қаршигача 66 минг сўмдан бошланади.

$1 = 2994,76 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: