Тошкентдан Чимкентга йўлкира арзонлашди

Дата: 15:43, 22-02-2018.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Тошкент-Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича автобус йўлкираси арзонлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент ва Чимкент (Қозоғистон) ўртасидаги доимий автобус рейслари 2018 йил 8 январда йўлга қўйилган эди. Бошида йўлкира миқдори 80 минг сўмни ташкил этган эди.

Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлиги маълумотларига кўра, эндиликда йўл ҳақи 60 минг сўмгача арзонлашди.

Ҳозирги пайтда ҳар икки тарафдан 3 тадан рейс бажарилмоқда. Автобус Тошкент автовокзалидан соат 8.00, 13.00 ва 18.00 йўлга тушмоқда. Чимкентдан эса автобуслар Тошкентга Қозоғистон вақти билан соат 9.00, 14.00 ва 19.00да йўлга чиқмоқда.

Сурат манбаи: http://theopenasia.net/articles/detail/novyy-ili-khorosho-zabytyy-staryy-reys-tashkent-shymkent-budet-li-on-vygoden-i-vostrebovan/

Янгилик билан ўртоқлашиш: