Тошкентдан Чорвоққа кетиш йўлида “Дўрмон” миллий парки барпо этилади

Дата: 14:33, 16-06-2014.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Тошкентдан Чорвоққа кетиш йўлида ҳукуматнинг қарори бўйича “Дўрмон” миллий парки барпо этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Янги паркнинг умумий майдони 32,4 гектарни ташкил этиб, у Тошкент вилояти Қибрай туманининг Дўрмон қошлоқчаси ҳудудида жойлашади.
“Дўрмон” миллий паркини яратишдан кўзланган мақсад – Дўрмон қишлоқчасидаги табиий-экологик, илмий, маданий ва эстетик қийматга эга бўлган ноёб, қимматли ўсимликлар турларини сақлаб қолиш, кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланишдан иборат.
Хужжатга мувофиқ, “Дўрмон” миллий парки қўриқланадиган табиий ҳудудларга киради ҳамда илмий, экологик, маданий ва эстетик қийматга эга бўлиб, давлат мулки ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади.
Хужжат билан “Дўрмон” миллий паркидаги ер майдонлари ер солиғидан озод қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: