Тошкентдан Душанбега авиарейслар апрелдан бошлаб амалга оширилади – МАК

Дата: 17:07, 27-02-2017.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Душанбега (Тожикистон) рейсларни апрелдан амалга оширишни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МАК матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Рейслар 2017 йилнинг оарелидан бошлаб А320 самолётларида ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.

Бундан ташқари, авиаташувчининг ёзги жавалига мувофиқ, Лаҳорга (Покистон) рейслар очилади. Бу рейслар ҳам 2017 йилнинг апрелидан бошлаб А320 самолётларида ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг баҳорги-ёзги жадвалига мувофиқ, Нью-Йорк, Сеул, Минеральные воды, Сочи ва Астанага парвозлар частотаси ошириш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: