Тошкентдан Фарғона водийсига Тожикистонни айланиб ўтувчи биринчи йўловчи поезди қўйилади

Дата: 10:29, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – 27 августда Тошкент-Андижон-Тошкент маршрути бўйича Тожикистонни айланиб ўтувчи биринчи йўловчи поезди йўлга чиқади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Twitter фойдаланувчилари “Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раиси  Очилбой Раматовга асосланган ҳолда хабар беришди.

Поезд маршрути Тошкент-Ангрен-Орзу-Поп-Қўқон-Марғилон-Андижон шаҳарлари орқали янги “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўл линияси бўйлаб ўтади.

Поезд таркибига 12 пассажир вагонлари кирган. Йўловчилар янги поезднинг юриш жадвали ҳақида хабардор қилинган.

Июл охирида ишга туширилган “Ангрен-Поп” темир йўлининг узунлиги 123,1 километрга тенг. Бунинг ичига 19-километрлик “Қамчиқ” тоннели ҳам киради. У Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган ҳудудлари билан боғлашга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: