Тошкентдан Хожикентга янги тезюрар электропоезд қўйилади

Дата: 19:34, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 21 июнидан бошлаб ёз ойларида йўловчиларни Ўзбекистон пойтахтидан ташувни таъминлаш мақсадларида Тошкент- Хожикент шаҳар атрофи йўналишида янги электропоезд қатнай бошлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Узжелдорпасс” ОАЖдан хабар қилишларича, шаҳар атрофига қатновчи поезд пойтахтдан курорт ҳудуди ҳисобланувчи Чимёнга қараб шанба ва якшанба кунлари йўналади. Йўналишдаги йўлкира ҳақи тахминан 6 минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, “Узжелдорпасс” ОАЖ 22 июндан бошлаб Тошкент-Қўнғирот йўналиши бўйича янги поезд қатнови йўлга қўйилишини ҳам маълум қилди. Поезд Тошкентдан якшанбада, Қўнғиротдан эса сешанба кунлари йўлга чиқади.
Бундан ташқари, 5 сентябрдан бошлаб жума кунлари Тошкент-Москва йўналишида ҳам бешинчи рейс қатнови йўлга қўйилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: