Тошкентдан Мумбай, Барселона ва Бирмингемга қатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий авиакомпанияси жорий йилда Тошкентдан Мумбай, Барселона, Бирмингем каби дунёнинг етакчи шаҳарларига тўғридан-тўғри халқаро рейсларни очиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош дирекциясида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва туристик компаниялар вакиллари иштирокида учрашувга гапирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси 2018 йил баҳор-ёзги навигация даврида пойтахтдан Истанбулга, Самарқанд ва Термизга ички йўналишларда парвозлар сонини оширишни режалаштираётгани таъкидланди.
Эслатиб ўтамизки, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб НАКнинг ички йўналишдаги қатновлари учун гуруҳ тарифлари амал қилмоқда.
Ўз навбатида, сайёҳлик компаниялари Скандинавия мамлакатлари, Бенилюкс мамлакатлари, Жануби-Шарқий Осиё ва Полша мамлакатларига тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириш Ўзбекистондаги сайёҳликни ривожлантиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди
Сурат манбаи: https://livetotravel.ru/gotovimsya-k-pervomu-poletu/