Тошкентдан Самарқандга янги тезюрар “Afrosiyob” қўшимча поезди қўйилди

Дата: 17:44, 15-08-2017.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Тошкентдан Самарқандга янги тезюрар “Afrosiyob” қўшимча поезди қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Тошкентдан Самарқандга юқори қулайликларга эга “Afrosiyob” 764/763 электропоезди 12 августдан бошлаб қайнай бошлади. У ҳафтасига уч маротаба: жума, шанба ва якшанба кунлари йўлга чиқади. Тошкентдан 08.30да йўлга тушиб, Самарқанддан 17.00да ортга қайтади”, - дейилади хабарда.

Қўшимча маълумотлар учун 1005 рақамига қўнғироқ қилиш зарурлиги айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: