Тошкентга бир кунга қиш қайтиб келди

Дата: 09:46, 07-04-2014.

Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ – Бугун эрталабдан бошлаб Тошкентда ҳўл қор ёға бошлади. Бу, пойтахтда йилни ушбу вақтида жуда камдан-кам учрайдиган ҳолдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қор бошланиши олдидан кучли ёмғир ва шамол кузатилди. Ўзбекистон об-ҳавони кузатиш марказидан хабар қилишларича, бугун Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с, баъзида 12-17 м/с кучайган ҳолда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ.
Айни пайтда синоптиклар бир кун ўтиб ҳавонинг илишини хабар қилишмоқда. Ўзбекистон об-ҳавони кузатиш марказидан маълумотларига кўра, 8-9 апрель кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, 9-11 апрелда эса 18-23° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: