Тошкентга Ҳиндистон Республикаси делегацияси келди

Дата: 14:03, 21-02-2018.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – 20-феврал куни Тошкентга Ҳиндистон Республикасининг Кимё саноати ва минерал ўғитлар давлат вазири Мансукх Мандавия бошчилигидаги делегация ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлари вазирлиги матбуот хизмати.

“Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукумати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Ҳиндистон делегацияси икки мамлакат фармацевтика соҳаси ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-форумида иштирок етади ҳамда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида бўлади.

Сурат манбаи: http://www.kandlaport.gov.in/default.aspx

Янгилик билан ўртоқлашиш: