Тошкентга МАГАТЭ делегацияси ташриф буюрди

Дата: 16:55, 19-08-2019.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) делегацияси Тошкентга келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"19 август куни Тошкент шаҳрига ядро энергияси департаменти бош директор ўринбосари Михаил Чудаков бошчилигидаги МАГАТЭ делегацияси ташриф буюрди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати (ТИВ) хабарида.

Ташриф дастурига Энергетика вазирлиги, Фанлар Академияси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва "Ўзатом" агентлиги раҳбарияти билан музокаралар киритилди.

Таъкидланишича, М. Чудаков Тошкент шаҳридаги "Москва муҳандислик-физика институти" (ММФИ) миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиали ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ва улар олдида дунёда атом энергетикасининг замонавий ривожланиши ҳақида маъруза қилади, шунингдек, Самарқанд давлат университети ва Ўзбекистон атом технологиялари ахборот марказига ташриф буюради.

Сурат манбаи: n-tv.de

Янгилик билан ўртоқлашиш: