Тошкентга музокаралар ўтказиш учун Hyundai Motor Group делегацияси келмоқда
Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Бугун, 19 июнда Тошкент шаҳрига Жанубий Кореянинг “Hyundai Motor Group” компанияси президенти Сонг Квон Хан бошчилигидаги делегация келади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Ташриф дастурига кўра “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти, шунингдек қатор вазирлик ва идоралар иштирокида Ўзбекистон Ҳукуматида учрашув ва музокаралар ўтказилади”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://www.zr.ru/tags/zavod-dvigatelej/