Тошкентга Олтой ўлкаси делегацияси ташриф буюради
Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 23-29 ноябр кунлари Тошкентга Олтой ўлкаси (Россия) ишбилармон доиралари делегацияси ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси маълумотларига кўра, 24 ноябрда ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ва кооперация биржаси ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда тахтани қайта ишлаш, ёғ олинадиган экинларни етиштириш, фанера ишлаб чиқариш, ўсимлик ёғлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик машинасозлиги, озиқ-овқат саноати, ёрма ey, дағал янчилган ун ва ҳ.к. кабилар билан шуғулланувчи тадбиркорлар қатнашадилар.
Делегация ташрифи ишбилармон доиралар вакиллари билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва муассасаларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадларида ташкил этилган.


