Тошкентга янги бош имом-хатиб тайинланди

Дата: 14:30, 27-08-2019.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ - Тошкентга янги бош имом-хатиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг (ЎМИ) Андижон вилоятидаги вакили Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби этиб тайинлангани эълон қилинди", - дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Н.Холиқназаров Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги "Аҳмадали Маҳдум" жомеъ масжидининг имом-хатиби, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги "Оқ тепа" жомеъ масжидининг имом-хатиби ҳамда ЎМИ Андижон вилоятидаги вакили, Андижон вилоятининг бош имом-хатиби вазифаларида бўлган.

Пойтахтимизнинг аввалги имоми Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкентдаги "Минор" жомеъ масжидининг имоми этиб тайинланди.

 

Сурат манбаи: muslim.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: