Тошкентга янги прокурор тайинланди

Дата: 13:46, 16-07-2019.

Тошкент. 16 июль. ЎзТАГ – Тошкентга янги прокурор тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига биноан 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди", - дейилади назорат органи матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Б.Валиев аввал Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июнь ойида адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Облоқулов Конституция ва "Прокуратура тўғрисида"ги қонунга мувофиқ Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланган эди.

Аввал Ш.Облокулов Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган. Шунингдек, Бош прокуратурада прокурор ва бошқарма катта прокурори, Навоий вилояти Хатирчи тумани прокурори ва Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

Сурат манбаи: prokuratura.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: