Тошкентлик экстрасенс Малайзиянинг йўқолган Боинги тушган ерни аниқлашга уринди
Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Тошкентлик экстрасенс Малайзияга қарашли қўйолган Боинг самолёти қулаган жойни тахминан аниқлади, дея хабар беради uz24 нашри.
uz24 таҳририяти томонидан кўп йиллик стажга эга бўлган эсктрасенс Гулноза Шомахмудова жалб этилган ҳолда тажриба ўтказилди. Нашр маълумотига кўра, бу аёл йўқолган нарсаларни топиш ва келажакни башорат қилишга ихтисослашган ва унинг башоартлари аниқлиги билан ажралиб туради.
У Боинг 777 ҳақида қуйидагиларни кўрган: “Қум кўп, жуда қум кўп. Балки саҳродир. Кичкинагина орол. Самолёт қулаган. Зарба унинг бурун томонига тушган. Ҳозирда тириклардан ҳеч ким қолмаган. Бу жой.. Ҳитой, Ҳиндистон ва Таиланд ўртасида, бу орол, қумли орол. Фақат бўлакларни топишади... Сабаб террористик акт эмас, муаммо самолёт механизмида бўлган”.
Бу башоратнинг қанчалик тўғрилигини Боинг 777 топилгандан кейин билса бўлади.
Эслатиб ўтамизки, айни пайтда Боинг 777ни қидириш ишлари Ҳинд океанининг жанубий қисмида давом эттирилмоқда.