Тошкентлик ФИДЕ устаси Москвадаги турнирнинг уч совриндорлари қаторига кирди

Дата: 16:53, 29-03-2016.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Тошкентлик ФИДЕ устаси Роман Голубев блиц бўйича талабалар ўртасида Москва Шахмат федерацияси (МШФ) кубоги финалининг 2-3 ўринларини бўлишиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клубидан маълум қилишларича, талабалар турнири “Даъвогарлар турнири” дастури доирасида ташкил этилди.

Мусобақалар 2 босқичда бўлиб ўтди. Даставвал барча москвалик университет талабалари учун икки саралаш турнири (19 ва 20 март) ўтказилди, унинг ғолиблари эса иккинчи босқич – финалда, Москва Телеграфининг шахмат залидаги мусобақада қатнашдилар.

Бош блиц баҳслари 26 мартда бўлиб ўтди. Унда 16 финалчи швейцар тизими бўйича 9 турда беллашдилар. М.В. Ломоносов номидаги МДУ талабаси FM Игорь Вахламов (2348, Россия) 7 очко билан ғолиб бўлди. 2-3 ўринларни FM Иван Крилов (2360, Россия) ва FM Роман Голубев (2255, Ўзбекистон) эгаллади. Қўшимча тоифа бўйича “кумуш”ни Крилов олди, Романда эса – “бронза”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: