Тошкентлик қиз россиянинг “Рақслар” лойиҳасида қатнашчисига айланди

Дата: 21:27, 16-09-2015.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентлик қиз Анора Халматова Ляйсан Утяшева билан бирга россиянинг “Рақслар” лойиҳасида қатнашчисига айланди, деб хабар қилади Sputnik.

“Сергей Светлаков, Егор Дружинин ва Мигелдан иборат жюри аъзолари Аноранинг рақсидан таажубга тушиб, бир овоздан уни ёқлаб овоз бердилар”, - дейилади хабарда.

Анор 9 ёшдан бери рақс билан шуғулланиши айтиб ўтилган. У академик мактабда ўқиб, ўзбек халқ рақсларини ўрганди ҳамда “Гилам” номли ўз услубини ўйлаб топди.

“Ушбу услуб ТНТ учун махсус яратилган. Мен айнан шу ерда ушбу услубни тушуна оладиган кишлар борга ўхшаб туюлмоқда”, - деди Анора чиқишдан сўнг.

Анор 28 ёшда бўлиб, шундан 19 йил рақс билан шғулланади. Қиз Тошкентс давлат Олий миллий рақс ва хореография билим юртини тугаллаган. Биринчи каналнинг “Рақсга туш” лойиҳасида қатнашди.

ТНТ каналидаги янги шоуни россиялик спортчи ва бадиий гимнастики бўйича спорт устаси Ляйсан Утяшева олиб бормоқда.Бу сафар ташкилотчилар иштирокчиарга мураккаб синовлар тайёрлаб қўйганлар. Улар энди турли рақс услубларида саҳнага чиқишлари керак бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: