Тошкентлик хонанда Сардор Милано “Бош саҳна” шоу-лойиҳаси финалига чиқди

Дата: 14:16, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ - Тошкентлик хонанда Сардор Милано “Россия 1” телеканалининг “Бош саҳна” шоу-лойиҳаси финалига чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўтган ҳафта, 10 апрел тошкент вақти билан соат 23.00да “Россия 1” телеканалининг “Бош саҳна” шоу-лойиҳасининг иккинчи яримфинали бўлиб ўтди.

Унда продюсер Константин Меладзенинг Сардор Милано, Николай Тимохин, Егор Василенко ва Георгий Меликишвили таркибидаги жамоаси ҳам қатнашди.

Тошкентлик хонанда “Гладиатор” фильмидаги қадимги шумер тилидаги қўшиқни ижро этди. Қўшиқ шундай ижро этилдики, лойиҳа экспертларидан бири Виктор Дробыш унга ҳатто лойиҳа финалида ҳам ғолибликни башорат қилиб бўлди.

Квартет раҳбари К.Меладзе шоу финалига С.Милано, Н.Тимохин ва Г.Меликишвилиларни чиқарди.

ЎзТАГ мухбирининг шахсий таассуротларига кўра, турнир финалида К.Меладзе жамоасининг икки хонандаси С.Милано ва Г.Меликишкили ва Уолтер Афанасьев жамоаси хонандаси Ксения Дежнева ўртасида ҳақиқий “жанг” бўлади. Лекин ҳозирдан бир нарса дейиш қийин.

Маълумот ўрнида, “Бош саҳна” шоу-лойиҳаси “Россия 1” телеканалидаги янги лойиҳа бўлиб, у “Красный квадрат” компанияси томонидан ташкил этилган. Истеъдодли ижрочиларни топишга қаратилган кўрсатувда 16 ёшга етган артистлар, мусиқий гуруҳлар қатнашишлари мумкин.

Кўрсатув бошловчилари Гарик Мартиросян ва Григорий Лепс, ҳакамлар Уолтер Афанасьев, Жанна Рождественская, Юрий Антонов ва Сергей Чиграков, продюсерлар Константин Меладзе, Виктор Дробыш, Игорь Матвиенко, Максим Фадеев ва Уолтер Афанасьевлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: