Тошкентлик Сардор Милано “Асосий саҳна” танлови финалига чиқиш учун курашиб кўради

Дата: 08:50, 04-04-2015.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ - Тошкентлик Сардор Милано “Асосий саҳна” танлови финалига чиқиш учун курашиб кўради, деб хабар қилмоқда маҳаллий нашрлар.

uz24.uz интернет-нашри маълумотларига кўра кеча, 3 апрел соат 21.00да “Россия 1” телеканали “Асосий саҳна” танловининг ярим финалини кўрсатади. Тошкентлик Сардор Милано айнан шу босқичда иштирок этади.

23 ёшли артист ўз чиқишлари билан кўплаб тингловчиларни мафтун қилди. Хусусан, саралаш босқичида у опера хонандаси Андреа Бочеллини машҳур қилган “Con Te Partiro” композициясини, чоракфиналда “Nella Fantasia” қўшиғини ижро қилди. Қизиғи, Сардор қўшиқларида ҳам эркаклар (баритон), ҳам аёллар партияларини (контртенор) ижро қилади. Артистнинг ўз сўзларига кўра, унинг диапазони 3,5 октавага тенг. Масалан, опера ва эстрада қўшиқчиси 2 октава вокал диапазонига эга бўлади. Ҳозирда артист Москвада истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамизки, Сардор Миланонинг ижодий йўли «Аладдин» (Тошкент) болалар студиясида бошланган эди. Кейинчалик у театр коллежида классик фортепианони, 2010 йилдан бошлаб Гнесинлар номидаги Москва мусиқа билим юртида ўқиди. Хонанданинг истеъдоди халқаро танловларда муносиб баҳоланди. У 2004 йилдаги Қрим ва Алмата Гран-прилари лауреати бўлди, 2011 йилда москвадаги “Бородино-Холл”да Сардор “Янги авлов 2011” халқаро конкурсининг яримфиналчиси бўлди. 2012 йилда Россиядаги “Евровидение-2012” конкурси саралаш босқичи финалчиси бўлган эди. Кейинроқ Алла Пугачеванинг “Фактор А” лойиҳасида қатнашди. 2013 йилда Витебскдаги “Славянский базар” фестивал-конкурсининг дипломанти бўлди. Мусиқачининг яқин режалари орасида Америкага бориб, магистратурага кириш. 10 йилдан кейин эса Кремль давлат саройида кетма-кеч уч кунлаб аншлагларга эришиш.

Янгилик билан ўртоқлашиш: