Тошкентлик Сардор Милано британиянинг X-Factor танлови иштирокчисига айланди
Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – “Россия-1” телеканалидаги “Бош саҳна” лойиҳасининг ғолиби тошкентлик Сардор Милано британиянинг X-Factor танлови иштирокчисига айланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот лойиҳанинг россиядаги версияси Фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирилган.
22 майда Миланога Буюк Британиялан таклифнома келган. Ҳозирда тинглаш ишлари қачон ўтказилиши ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамизки, хонанда ҳам икки лойиҳа – россиянинг “Бош саҳна” конкурси ва британиянинг X-Factor танловларида қатнашишга ариза берган.
Сардор Милано (ҳақийий фамилияси Эшмуҳамедов) Тошкентда 1991 йил 14 сентябрда туғилган. Болалигидан мусиқага қизиқиб, вокал билан жиддий равишда шуғулланган. Сардор олти ёшдан бошлаб “Алладин” шоу-гуруҳида қатнашган. Ёш хонанда ўн ёшга кирганда у “Орзулар ороли” мюзиклида етакчи роллардан бирини ижро этган.
X-Factor номли истеъдодлар танлови Британияда 2004 йилда ташкил қилинган. Ўтган вақт давомида телетомашабинлар 11 мавсумни кўриб улгурдилар. Лойиҳа ўта муваффақиятли чиқди ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида франшиза асосида ўтказилмоқда.