Тошкентлик шахматчи қиз Калугадаги турнир етакчиси бўлди

Дата: 15:29, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Тошкентлик шахматчи қиз Калугадаги турнир етакчиси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкентлик шахматчи қиз Светлана Чайкина аёллар ўртасида тезкор шахмат бўйича “К.Э. Циолковский хотирасига” бағишланган XV-халқаро турнирда 1-ўринни эгаллади. Мусобақа Калуга шаҳрида (Россия) бўлиб ўтди”, - дейилади “Sehrli Shahmat” шахмат клуби сайтида.

Маълум қилинишича, тошкентлик шахматчи 9 имкониятдан 5 очко жамғарган.

Турнирда жами 48 шахматчилар беллашишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: