Тошкентлик вояга етмаган бола дўкондан спиннерлар коллекциясини ўғирлади

Дата: 17:06, 31-10-2017.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Тошкентлик вояга етмаган бола дўкондан спиннерлар коллекциясини ўғирлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон пойтахти Ички ишлар бош бошқармасига (ИИББ) асосланган ҳолда.

“2017 йил 27 октябр куни соат тахминан 05:30ларда, вояга етмаган Жўраев Сардорбек Аҳадович, ўзганинг мол-мулкини яширин равида талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманида жойлашган дўконга эшигини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро Тўхтасинов Дилмурод Вохитовичга тегишли бўлган 1.878.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган”, - дейилади Тошкент ИИББ хабарида. 

Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида С.А.Жўраев аниқланиб, ушланган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: