Тошкентлик ЙҲХБ ходимларига дарахтлар ва тўсиқлар орқасига беркиниб олиш таъқиқланди

Дата: 14:28, 13-03-2018.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Тошкентлик ЙҲХБ ходимларига дарахтлар ва тўсиқлар орқасига беркиниб олиш таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) бошлиғининг топшириғига мувофиқ, Йўл патрул хизмати ходимларига хизматни дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасига беркиниб олган ҳолда ўташ қатъийян таъқиқланади”, - деб хабар қилинади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Сурат манбаи: http://pumshop.ru/page/2/

Янгилик билан ўртоқлашиш: