Тошкентлик ёш мусиқачилар Италиядаги конкурсдан ғалаба билан қайтишди

Дата: 14:39, 19-05-2014.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш мусиқачи саксофонист Давид Турсуматов ва пианиночи қиз Азиза Каримова халқаро Giovani Musicisti “Città di Barletta” (Италия) конкурсидан биринчи бўлиб қайтишди. Танлов жорий йилнинг 24 апрелидан 4 майига қадар Барлетт шаҳрида бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ғолиблар 12 ва 14 ёшда, ҳар иккиси Тошкент шаҳридаги 21-сонли Болалар мусиқа мактаби ўқувчилари ҳисобланишади. Болаларнинг саксофон бўйича устози Рустам Шукуровнинг айтишича, улар Италиядан икки биринчи ўринни олиб қайтишган.
Р. Шукуровнинг саксофончилар орасида якка чиқишда қатнашган ўқувчиси Давид Турсуматов биринчи ўринни олган. 100 имкониятдан 97 балл олган Д. Турсуматов Гран-при совринини олишига бир балл қолди.
Шунингдек, тошентлик яна икки мусиқачининг дуэт номинациясидаги чиқиши ҳам биринчи ўринга сазовор бўлди.
Қайд этиш керакки, ҳар икки ҳолда болаларнинг репертуарида чет эл муаллифлари ва Ўзбекистон композиторларининг асарлари бор эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: