Тошкентликлар пойтахт аэропортига Ислом Каримов номини беришни таклиф қилмоқдалар

Дата: 15:53, 10-10-2016.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Тошкентликлар пойтахт аэропортига Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номини беришни таклиф қилмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Новости Узбекистана” газетасининг Facebookдаги “Ўзбекистонни севганлар учун” гуруҳида овоз берган 550 кишидан 199таси айнан шуни ёқлаб чиққан. Айни пайтда ҳар бир овоз берувчи И.А. Каримов номига муносиб объектни мустақил танлаши ёки ўз муқобилини таклиф қилиши керак бўлган.

Нашр маълумотига кўра, иккинчи ўринни овоз беришда фойдаланувчилар ўзлари  таклиф этган вариант – “Мустакиллик” майдонида Ўзбекистоннинг биринчи  президентига ёдгорлик ўрнатиш (72 овоз), учинчини эса пойтахт метрополитени станцияларидан бирини Ислам Каримов номига қайта номлаш (57 овоз) эгаллаган.

Шунингдек, респондентлар Президент кунини таъсис қилиш, Ангрен-Поп тоннелини, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини, мамлакат вилоятларидан бирини, “Бунёдкор” стадионини И. Каримов хотирасига қайта номлаш, марҳум давлат раҳбари тасвири туширилган банкнота чиқариш, стипендия таъсис қилиш, янги Boeing 787 Dreamlinerни биринчи президент номи билан аташ кабиларни таклиф этишган.

Ташкилотчилар таъкидлашларича, таклифлар орасида кутилмаганлари ҳам бўлган. Масалан, Каримовни Нобель мукофотига тақдим қилиш каби.

Янгилик билан ўртоқлашиш: