Тошкентнинг 6 туманида 4G янги базавий станциялар ишга туширилди

Дата: 11:31, 25-02-2019.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Beeline ширкати Тошкент шаҳрининг 6 тумани ҳудудида 4G янги базавий станциялар ишга туширгани ҳақида хабар қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, Бектемир, Миробод, Чилонзор, Шайҳантоҳур, Яккасарой ва Яшнобод туманларида тармоқ қоплами кенгайтирилган.

Қўшимча қиламизки, Beeline брендига эгалик қилувчи Unitel компаниясининг LTE технологияси бўйича 4G тармоғи Ўзбекистонда илк маротаба 2014 йил 4 сентябрда ишга туширилган. Ҳозирда 4G тармоғи мамлакатнинг 20 зиёд шаҳарларини қамраб олган.

Сурат манбаи: ksonline.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: