Тошкентнинг 88 маҳалласида таъмирлаш ишлар ўтказилади

Дата: 17:33, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Июн-июл ойларида Тошкентнинг 88 маҳалласида таъмирлаш, реконструкция ва ободонлаштириш ишлари ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ҳокимияти матбуот хизматига таянган ҳолда.

Пайшанба куни ҳокимият сайтида эълон қилинган рўйхатга мувофиқ, ушбу ишлар Бектемир туманида “Роҳат”, “Зилола”, “Хусайн Байқаро”, “Бинокор”, “Олтинтопган”, “Мажнунтол”, “Иқбол”, “Абай”; Мирзо Улуғбек туманида “Авайхон”, “Алпомиш”, “Тракторсозлар”, “Юзработ”, “М. Исмоилий”, “Боғимайдон”, “Х. Абдуллаев”, “Нур”; Миробод туманида “Толариқ”, “Биродарлик”, “Фурқат”, “Мовароуннаҳр”, “Чинор”, “Афросиёб”, “Янги Миробод”, “Олтинкўл”; Олмазор туманида “Ғалаба”, “Иброҳим ота”, “Юқори Себзор”, “Хислат”, “Тепагузар”, “Олтинсой”, “Себзор”, “Орзу”; Сергели туманида “Ўзгариш”, “Дарё бўйи”, “Қипчоқ”, “Учувчилар”, “Чоштепа”, “Хонобод”, “Нилуфар”, “Олтин водий”; Учтепа туманида “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Нуробод”, “Пахтакор”, “Давлатобод”, “Саккокий”, “Жарбулоқ”; Чилонзор тумани “Хирмонтепа”, “1-Катта Чилонзор”, “Халқлар дўстлиги”, “Кичик Хирмонтепа”, “Тирсакобод”, “Боғзор”, “Бўрижар”, “Катта Қозиробод”; Шайхонтоҳур туманида “Янги Белтепа”, “Шайхонтоҳур”, “Обиназар”, “Чархновза”, “Илғор”, “Жангоҳ”, “Чорсу”, “Белтепа”; Юнусобод туманида “Туркистон”, “Боғишамол”, “Янги боғ”, “Посира”, “Хуснобод”, “Отчопар 2”, “Юнусота”, “Боғи Эрам”; Яккасарой туманида “Бошлиқ”, “Яккасарой”, “Армуғон”, “Шохжаҳон”, “А. Қаҳҳор”, “Ракатбоши”, “Мерос”, “Тепа”; Яшнобод туманида “Дилбоғ”, “Машинасозлар”, “Асалобод”, “Уйсозлар”, “Парвоз”, “Чўлпон”, “Хосиятли”, “Катта Қўйлик” маҳаллаларида ўтказилади.

Сурат манбаи: https://feedram.club/hashtag/44%D1%84%D0%B7%2C

Янгилик билан ўртоқлашиш: