Тошкентнинг автобус бекатларида қўшимча 100 ахборот таблолари ўрнатилади

Дата: 22:11, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Тошкентнинг автобус бекатларида қўшимча 100 ахборот таблолари ўрнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таблода йўналиш рақами, бекат номи, бу ердан ўтувчи автобусларнинг қатнов жадвали, валюталар курси, Тошкентдаги об-ҳаво маълумоти акс этади.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва “Тоштрансдиспетчерхизмат” УК Grand Technology Systems компанияси билан ҳамкорликда таблолар ўрнатишни бошлаган эди. Бугун улар 20 бекатларда ўрнатилган бўлиб, 24 соат давомида ишлайди. Автобусларнинг қатнов жадвали 06.00дан 23.00гача акс этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: