Тошкентнинг бирқатор мавзеларида замонавий қозонхоналар қурилади

Дата: 14:37, 19-05-2014.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 2014-2015 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимияти замонавий қувват тежаш ускуналари билан жиҳозланган янги қозонхоналар қуриш лойиҳасини тайёрлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги объектлар Мирзо Улуғбек туманидаги ТТЗ-1, ТТЗ-2, ТТЗ-4 даҳалари ва Югнакий мавзеларидаги кўпхонадонли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатиш учун қурилади. Қозонхоналарни 2015 йилнинг биринчи чорагидан кеч бўлмаган муддатда фойдаланишга топширилиш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимияти матбуот хизматида.
Қурилиш маҳаллий бюджет ва хусусий инвестициялар ҳисобига молиялаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: