Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби президенти ва бош директори алмаштирилди

Дата: 18:12, 03-05-2017.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби президенти ва бош директори алмаштирилди, деб хабар қилинади пойтахт ФК сайтида.

“Клубнинг янги президенти этиб “Ўзтрансгаз” АК Бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Муродиллаевич Ашуров тайинланди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, жамоага янги клуб бош директори ҳам тайинланган.

“Бунёдкор” ФК бош директори сифатида фаолият юритган Бахтиёр Мелиевич Бобоев ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди. Клубга янги бош директор этиб Мурод Боқиевич Алиев тайинланди”, - дея якунланади сайтдаги хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: