Тошкентнинг “Бунёдкор”и Дубайда “Ал-Шабоб”ни “янчиб” ташлади

Дата: 12:23, 14-01-2015.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Бунёдкор”и Дубайдаги ўқув-машқ йиғини доирасида БААнинг “Ал-Шабоб” клубини йирик ҳисобда енгди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент клубининг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, назорат учрашуви 5:0 ҳисобига “Бунёдкор” фойдасига ҳал бўлган. Голларга Темур Аюпов, Анвар Бердиев, Элдор Шомуродов (икки бор) ва Мирзохид Ғофуровлар муаллифлик қилганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: