Тошкентнинг “Бунёдкор”и ОЧЛнинг биринчи ўйинида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол”ига ютқазди

Дата: 15:41, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Тошкентаги “Пахтакор” марказий стадионида Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалида пойтахтнинг “Бунёдкор” ва Саудия Арабистонининг вице-чемпиони “Ал-Ҳилол” жамоаси ўртасида ўйин бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўйин “колдирғоч”ларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Голни 38 минутда Салим Муҳаммад киритди. Бутун иккинчи тайм давомида ўзбекистонликлар ушбу натижани ўзгартиришга ҳаракат қилишди, лекин рақибнинг мудофаадаги ишончли ўйини бунга имкон бермади. Натижада, ҳисоб ўзгармади”, - деб таъкидлашди ўзбек клуби матбуот хизматида.
Жавоб ўйини 14 майда Эр-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: