Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби “Ал-Наср” билан учрашувларда яхши имкониятларга эга

Дата: 09:59, 25-02-2015.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ - Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби “Ал-Наср” (Саудия Арабистони) жамоаси билан учрашувларда яхши имкониятларга эга. Чунки Эр-Риёддаги биринчи ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

14-дақиқада саудияликлар дарвозабони Абдуллоҳ Аленезий бурчак зарбасидан кейин тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.

Иккинчи таймда “Ал-Наср” кескинроқ ўйнай бошлади ва тошкент клуби ҳимояси хатога йўл қўйди.

Натижада, ўйиннинг 51 дақиқасида Фабиан Эстоянофф ҳисобни тенглаштирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: