Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Очиё чемпионлари лигаси доирасида Қатар чемпиони “Лахвия” жамоасига ютқазди

Дата: 13:32, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Очиё чемпионлари лигаси учинчи тури ўйинида ўз майдонида Қатарнинг “Лахвия” жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашувнинг биринчи дақиқалариданоқ мезбонлар ташаббусни қўлларига олдилар ва Амин Лакомте дарвозасига хужум уюштирдилар. Самир Бекрич бир неча голли вазиятлардан фойдалана олмади. Лекин меҳмонларнинг камдан-кам хужумларидан бири пенальтига олиб келди. Акбар Тўраев рақиб олдига чиқиб, унинг оёғи остига отилди. Рефери эса бунда қоида бузилган деб топди. Нам Тай Хи аниқ зарба берди ва ҳисоб 0:1га айланди”, – деб таъкидлашди “Бунёдкор” ФК матбуот хизматида.

“Вазиятлардан фойдалана олмаётганимиз биринчи марта бўлаётгани йўқ. Мағлубиятда йигитларни айблай олмайман. Улар ғалаба қозониш учун бор маҳоратларини ишга солишди. Учрашувни таҳли қилиб, хатоларимиз устида ишлаймиз. Олдимизда мамлакат чемпионати ва чемпионлар лигасининг баҳслари бор. Қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасидаги кейинги учрашувга футболчиларимизни “жарлик”дан олиб чиқиб кетишимиз керак. Сардор Рашидов ҳақида аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: у ҳам сизу биз каби оддий инсон. Рашидов ҳали ўсиши керак. Адашмасам, бугун гол уриш учун олти вазият яратдик. Баъзида битта имконият яратиб ютиб кетиш мумкин”, – деди жамоа бош мураббийси Сергей Лушан ўйиндан сўнг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: