Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби олти янги ўйинчи билан шартнома тузди

Дата: 10:55, 13-02-2015.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби ўзининг янги футболчиларини расман таништириш маросимини ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Клуб олти янги ўйинчилар билан шартномалар имзолади. Булар Элдор Шомуродов, Мирзоҳид Ғофуров, Отабек Шукуров (“Машъал” ўйинчилари бўлишган), Обид Жўрабоев, Шакер Зуаги (“Олмалиқ”), Артём Филипосянлардир (“Локомотив”)”, – деб таъкидлашди “Бунёдкор” ФК матбуот хизматида.

17 февралдан бошлаб Сергей Лушан шогирдлари ўз майдонларида Осиё чемпионлар лигасининг малака ўйинида “Ал-Жазира”га (БАА) қарши ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: