Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Осиё чемпионлар лигасида ҳал қилувчи ўйинни ўтказади

Дата: 16:40, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Бугун пойтахтнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигасинининг 6 турида Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби билан беллашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“21 апрелда “қалдирғочлар” тошкентдан Дубайга учиб кетди ва у ердан Доха шаҳрига етиб олди. Ўйин ҳар икки жамоа учун ҳал қилувчи бўлиши кутилмоқда. Ҳар
қандай ҳисоб билан ғалаба ўзбекистонликларни кейинги босқичга чиқарса, мезбонларни эса дуранг ҳам қониқтиради”, - деб таъкидлашди ”Бунёдкор” матбуот хизматида.
Ўйин Тошкент вақти билан 22.15да бошланади. Пойтахт жамоаси таркибида хужумчи Вохид Шодиев қатнашмайди: у ўйинни сариқ карточкалар сабабли ўтказиб юборади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: